Илгари деҳқончилик қилган жойимизда бугун балиқ тутяпмиз

BBC Uzbek
BBC Uzbek 1.6K Views
  • 4
  • 1
  • 0

Илгари деҳқончилик қилган жойимизда бугун балиқ тутяпмиз

Камбоджа ҳукумати жадал иқтисодий ривожланиш сиёсатини бошлаган, бу йўлда хорижий сармоялар, хусусан, қўшни Хитой инвестицияларига кўз тиккан.

Хитой эса ўзбекистонликларга ҳам яхши таниш қадимий Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш мақсадидаги "Бир белбоғ, бир йўл" ташаббуси доирасида Камбоджада ҳам қатор лойиҳаларга қўл урган.

Ушбу ташаббус доирасида Меконг дарёсида бир неча гидроэлектр станцияси барпо этилиши минглаб инсонларни ўзларининг яшаб турган жойларини тарк этишга мажбур этди.

Бу эса танқидларга сабаб бўлмоқда.

Posted 8 months ago in OTHER