"Пахтакор" мухлислари жанжал қилди, наманганликлар ҳакамга тўн кийдиришди

BBC Uzbek
BBC Uzbek 6.8K Views
  • 53
  • 17
  • 16

"Пахтакор" мухлислари жанжал қилди, наманганликлар ҳакамга тўн кийдиришди
https://www.bbc.com/uzbek/sport-44999563

28 июль куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда жанжал келиб чиқди. Биринчи бўлим якунланганидан сўнг меҳмонлар тартибсизлик келтириб чиқарган.
Жанжалга "Пахтакор" мухлислари ўтирган секторга "Навбаҳор" ишқибозларининг байроқ кўтариб ўтиб кетгани ва бунга тартиб поспонлари жим тургани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тартибсизлик келтириб чиқарган айрим "Пахтакор" мухлислари қўлларига орқага қилинган ҳолда стадиондан олиб чиқиб кетилган.

Футбол мутасаддилари ушбу ҳолатга ҳозирча расмий изоҳ беришгани йўқ.
13 июль куни ЎзА "Пахтакор" иштирокидаги ўйинни танқид қилгач Ўзбекистон футбол ассоциацияси "Пахтакор"нинг икки ўйинига хориждан ҳакам таклиф қилган.
"Бош ҳакам "Пахтакор"га ёрдам берди...ми?!", номли мақолада Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан ўйнаган "Пахтакор" ҳакамнинг ғайритабиий қарорлари эвазига ғалаба қозонган бўлиши мумкинлигига ишора берилган эди.
Баҳрайнлик ҳакам Наваф Шукрулла бошчилигида ўтган ўйинда "Пахтакор" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.
Ҳакамнинг қарорлари ва ўйинни олиб боришидан хурсанд бўлган наманганлик мухлислар унга зарбоф тўн ва дўппи кийдиришган.
"Пахтакор"нинг 1 август куни "Локомотив"га қарши бўладиган ўйинини эронлик ҳакам Алиризо Фағоний бошқариб боради.

Posted 1 year ago in OTHER