Наманганлик депутат Мирзиёев билан учрашувга нега қўйилмади?

BBC Uzbek
BBC Uzbek 4.8K Views
  • 49
  • 16
  • 22

Наманганлик депутат: "Мен дардимни кимга айтаман?"

Наманганлик депутат шу йил май ойида Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи чоғида Президент билан учрашувга қўйилмаганидан шикоят қилган.

Халқ депутатлари вилоят кенгаши аъзоси Олимжон Тўхтаназаров бу ҳақда ўзининг Фэйсбук саҳифасида ёзган.

Депутатнинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимият мулозимларининг эскича иш услуби сабаб Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий соҳада эълон қилган ислоҳотлар жойларда олдинга силжимаяпти, оддий одамлар турмушида сезиларли ўзгаришлар содир бўлмаётир.

Ишсизлик, газ ва электр таъминоти сингари долзарб муаммолар ечилмай қолмоқда.

Би-би-си Олимжон Тўхтаназаровни суҳбатга тортди.

Posted 8 months ago in OTHER