Ўзбек санъатини тарғиб қилаётган гуруҳларга давлат ёрдам бериши керакми?

BBC Uzbek
BBC Uzbek 1.8K Views
  • 16
  • 2
  • 2

Ўзбек санъатини тарғиб қилаётган гуруҳларга давлат ёрдам бериши керакми?

Ўзбекистонлик санъаткор ва мусиқа соҳасида халқаро эксперт Ҳусниддин Ато ўзининг OXUS Culture жамияти билан ўзбек мумтоз мусиқасини дунё бўйлаб тарғиб қилиб келмоқда. Унинг санъаткорлар гуруҳи шу кунларда Европа бўйлаб рекорд 40та концерт бериш жараёнида. Аммо, жамият раҳбарига кўра, у ва унинг сафдошлари каби мустақил ижодкорлар Ўзбекистон ҳукуматидан молиявий кўмак ололмаяпти. Унинг мурожаатлари эса жавобсиз қолган. Ҳусниддин Ато ўзбек мумтоз мусиқасини тарғиб қилишда мустақил ижодкорлар ролига алоҳида аҳамият беришга чақиради.

Бозор иқтисодиёти шароитларида ҳар бир мустақил нодавлат жамоа ўз молиясига ўзи жавобгар. Аммо, Ўзбекистон раҳбари ўтган ноябрда мақомни ривожлантириш чора-тадбирлари борасида қарор қабул қилган экан, OXUS Culture каби мустақил гуруҳлар ҳам молиявий кўмак олишга ҳақлими?

Posted 8 months ago in OTHER